Испанияда энг йирик сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Испанияда энг йирик сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтиши кутилмоқда

Дунё 11-01-2017, 22:19 309
Испанияда энг йирик сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтиши кутилмоқда

18-22 январь кунлари дунёдаги энг йирик сайёҳлик ярмаркаларидан бири ҳисобланган Fitur ярмаркаси Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА "Новости"га асосланиб Кун.уз хабар берди.

11 январь куни бўлиб ўтган тақдимотда Fitur ярмаркаси мунтазам равишда ўтказиладиган Ifema кўргазма маркази ижро қўмитаси президенти Клементе Гонсалес Солернинг маълум қилишича, бу 37-ярмарка ҳисобланиб, янги рекордларни қайд этади. Тахминларга кўра, унда дунёнинг 165 мамлакатидан 9 672 компания қатнашади, 755 павильон хизмат кўрсатади. Ярмарканинг умумий майдони - 62 494 квадрат метр.

Бу йил Аргентинага алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланмоқда - мамлакат сўнгги йилларда туризм саноатини фаол ривожлантирмоқда ва сайёҳлар орасида анча машҳур бўлиб бормоқда. Ярмаркада биринчи марта Покистон, Аруба ва Нассау (Баҳама ороллари пойтахти) қатнашиши кутилмоқда.

18 январда ярмарка доирасида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан ўтказилувчи Барқарор тараққий этувчи туризм йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Асосий эътибор тиббий туризм ва шоппинг-туризмга қаратилиши режалаштирилмоқда.

Fitur - ITB Berlin ярмаркасидан кейинги иккинчи энг йирик сайёҳлик ярмаркаси ҳисобланади.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.