Сўнгги пайтда Европа Иттифоқининг таназзули борасида жуда кўп гап-сўзлар тарқалди. Британиянинг иттифоқдан чиқиши, Чехиянинг бунга тайёргарлик кўраётгани, яна бошқа бир қатор аъзо мамлакатларнинг бу борадаги ҳаракатлари ЕИнинг парчаланиши ҳақидаги башоратларнинг янада ишончли кўриниш олишига замин яратмоқда, деб ёзмоқда "Водиймедиа" сайти.
Кўпчилик ғарблик экспертлар бунда Россиянинг қўли борлиги ҳақида бонг уришмоқда. Лекин расмий Москва буни қатъий рад этди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думасидаги ҳукумат соатидаги чиқиши давомида бундай айбловлар уйдирма эканини таъкидлади. “Биз ҳеч қачон Европа Иттифоқининг парчаланишига қизиқмаганмиз. Президент Путин Россия ЕИни ягона, мустақил ва кучли ҳолатда кўришни исташи ҳақида кўп бора таъкидлаган”, - дейди Лавров.
Шундай экан Москва ЕИнинг парчаланишидан манфаатдор эмас. Лекин шу ўринда ҳақли савол туғилади: буни ким истамоқда? Ёки замон ривожи ва ЕИ томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг қониқарли даражада эмаслиги вазиятни шунга олиб келмоқдами? Нима бўлган тақдирда ҳам воқеалар ривожи қандай якун топишини вақт кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди