Колумбия ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан Кали шаҳрида камида 30 та қотилликни содир этишда гумон қилиниб 17 ёшли ўсмир қўлга олинди, деб ёзади Кун нашри.
"Болакай Боб лақабли ўсмир 30 га яқин қотиллик, жумладан кузатув камераларига тушган шаҳарнинг жанубидаги савдо марказидаги иккита қотилликни содир этган", деб Кали полицияси қўмондони Уго Касаснинг сўзларини келтириб ўтди Blu радиоси.
Ўсмир қотилликларни бир неча йил давомида содир этиб келган. Тергов маълумотларига кўра, у дастлаб Кали жиноий тўдаларидан бирининг аъзоси бўлган, сўнгра ўзининг гуруҳини ташкил қилган. У ўз қабиҳликларини 12 ёшидан бошлаб содир эта бошлаган.
Содир этилган жиноятларнинг оғирлигига қарамасдан, қотил умрбод қамоқ жазоси ўрнига минимал кўринишдаги жазо билан қутулиб қолиши мумкин. Чунки Колумбия қонунларига кўра, балоғатга етмаган жиноятчилар учун кўзда тутилган максимал жазо 8 йиллик қамоқ жазосидан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди