Австрия полицияси Адольф Гитлер қиёфасида унинг она шаҳри бўлган Браунау-ам-Инн бўйлаб сайр қилиб юрган эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда "Oberösterreichische Nachrichten" нашрига таяниб Кун хабар бермоқда.
Гитлер замонидаги костюм кийган, диктаторга хос мўйлаб ва соч турмагига эга ёш эркакни бир неча бор кўришган. Гувоҳларнинг айтишича, "сохта" Гитлер 25-30 ёшлар атрофида. Шунингдек, у Гитлер туғилган уй фонида суратга тушган ва китоб дўконида Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журналларни варақлаган.
Гитлер қиёфадоши ташриф буюрадиган барда у "Харальд Гитлер" номи билан маълум.
Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар ва эркак жазоланиши мумкинлигини айтишмоқда.
"Адольф Гитлер шахсини бошқалар кўз ўнгида улуғлаш – жиноятдир", деб изоҳ берилган бу ҳолатга ҳудудий прокуратурада. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"