Учинчи муддатга қайта сайланган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат байроғи куни муносабати билан 828 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.
Президент афв этиш ҳақидаги фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг президентлик сайловларига бағишланган қўшма мажлисида имзолади. Туркманистонда давлат байроғи куни 19 февралда нишонланади.
Фармон афв этилган одамларни асосий ҳамда қўшимча жазодан уларга маълум ҳудудда яшаш мажбуриятини юклаш билан озод этади.
Президент ҳуқуқ-тартибот муассасалари раҳбарларига афв этилганлар байрамни ўз яқинлари даврасида ўтказишлари учун уларнинг ўз вақтида уйларига етиб боришларини таъминлашга кўрсатма берди. Туркманистон президенти шунингдек маҳаллий ҳокимият органларига афв этилганларга иш топишда кўмак кўрсатишни топширди.
Туркманистонда афв этиш акциялари давлат байрамлари муносабати билан бир йилда бир неча маротаба ўтказилади. Бундан аввалги амнистия ўтган йил декабрида Бетарафлик куни муносабати билан ўтказилган ва унга кўра 561 нафар маҳбус озодликка чиқарилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради