Литва ҳукумати "агрессор"га қарши охиригача курашмоқчи, фуқаролар фаоллари эса "кўнгиллилар бўлинмалари"ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Sky News'га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Спаркс литвалик чегарачилар билан суҳбатда Россия билан чегараларда баландлиги икки метрлик девор барпо этилаётганидан хабар топган. "Ўйлайманки, одамлар ўзларини кўпроқ хавфсиз ҳис қилишади", — деган шартнома бўйича хизмат қилувчи аскар. Бироқ, мухбир "Россия ва унинг иттифоқчиси Беларусь шу қадар яқин бўлган бир вақтда хотиржам бўлиш" мумкинлигини шубҳа остига қўяди.
"Литваликлар бугунги сиёсий вазиятдан довдираб қолишганки, уларнинг кўпчилиги урушга тайёрлана бошлашган", — деб ёзади журналист.
Спаркс Вильнюсда "Мерганлар иттифоқи" аъзолари билан учрашган. "Аъзоларимиз сони тез суръатларда ўсмоқда. Уч йил муқаддам сафимизда 50 киши эди, ҳозирда уларнинг сони 3 мингдан ортади", — дея ҳикоя қилган яна бир кўнгиллилар тузилмаси фаолларидан бири.
Спаркснинг қўшимча қилишича, "гибрид уруши" ва Литвада жойлаштирилган немис ҳарбийларига нисбатан фитна эҳтимоллари расмий Вильнюс ташвишига сабаб бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди