14:04 / 09.03.2017
5 943

Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди

Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафар, жароҳатланганлар 76 киши. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Бундан олдинги хабарларда ушбу теракт 30дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетгани ва камида 70 киши жароҳатлангани айтилганди.

8 март куни ИШИДнинг 4 нафар жангариси Кобулда портлаш ва отишма уюштирди. Жангарилардан бири ҳарбий госпитал дарвозаси олдида ўзини портлатган, яна 3 нафари ичкарига бостириб кириб, беморларни ва ходимларни ўққа тута бошлаган.

Тез орада ҳудудга етиб келган махсус кучлар жангариларнинг барчасини ўлдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулдаги теракт қурбонлари сони 49 нафар бўлди