Висконсин штатининг 150 га яқин ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ўқотар қуроллар дўконига ўғирликка тушган ҳамда Оқ уй маъмурияти почтасига АҚШ президенти Дональд Трамп номига таҳдидли маълумотлар жамланган ҳужжат юборган шахсни қидирмоқда, деб хабар қилди «ТАСС»га асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Қидирувдаги эркакнинг шахси бир нечта жойдаги ташқи кузатув камералари орқали аниқланган. У 32 ёшли Жозеф Якубовски. «Ушбу шахсни излашга 150 га яқин маҳаллий ва федерал даражадаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб қилинган», — дейди Рок округ полицияси вакили Трой Кнудсон.
Маълумотга кўра, Якубовски катта миқдорда ўқотар қуроллар, винтовкаларни ўғирлаб, машинасини ёқиб юборган ва яширинишга муваффақ бўлган.
Кнудсоннинг айтишича, Оқ уй почтасига қидирувдаги шахсдан хабар келган. Якубовски хабарда ўзининг ҳокимиятдан норозилигини билдирган.
Маҳаллий ФҚБ идораси қидирувдаги эркакни тутишда ёрдам кўрсатганга 10 минг доллар мукофот пули белгиланганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди