Lego нефть асосидаги пластикни ўз маҳсулотларида қўллашни тўхтатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lego нефть асосидаги пластикни ўз маҳсулотларида қўллашни тўхтатади

Дунё 1-07-2015, 14:07 721
Lego нефть асосидаги пластикни ўз маҳсулотларида қўллашни тўхтатади

Lego компанияси нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан ўйинчоқлар ва уларнинг упаковкаларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасида айтилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

2030 йилга қадар компания ўйинчоқлар ва упаковкаларни тўлалигича қайта тикланувчи ресурслардан ишлаб чиқаришга ўтмоқчи. Бунинг учун 2016 йили махсус бўлинма ташкил этилади. Марказ штатида 100 киши бўлиб, улар пластик учун сифатлироқ ва экологик тоза маҳсулот қидириш билан шуғулланади. Марказ World Wide Fund маркази кўмагида ташкил этилади.

2014 йили Lego 60 млрд ўйинчоқ ғиштчалар ишлаб чиқарди. Уларни тайёрлашга 77 минг метрик тонна хом ашё кетди. Янгиланиб борувчи ресурсларга ўтилиши атроф муҳитга келтирилаётган зарарни бир қадар камайтириши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.