Япония императори хонадони малика Мако Акисино унаштирилаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда Hilol.uz ашри. У император Акихитонинг тўнғич ўғли Акисинонинг қизидир.
25 ёшли малика юридик фирмасининг ходими Кей Комурога турмушга чиқяпти. Улар беш йил муқаддам, университетда ўқиб юрган пайтда танишишган.
Бўлғуси куёв аслзодалар оиласидан бўлмагани туфайли тўйдан кейин Мако Акисино маликалик унвонидан маҳрум бўлади.
Қонунларга мувофиқ унга давлат томонидан бир марталик тўлов тўланади. Тўлов миқдорини эса Бош вазир иштирокидаги давлат кенгаши ҳал қилади.
2005 йилда император Акихитонинг қизи Саяко Курода оддий одамга турмушга чиққанида, 150 миллион иена (1,3 миллион доллар) олган эди.
2014 йилда эса императорнинг жияни – малика Норико Сенге ҳам оддий оилага келин бўлди ва 100 миллион иена (870 минг доллар) олди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди