9 519
Тожикистон: коррупцияга қарши курашган мулозимнинг уйидан қоп-қоп пул ва машиналар яширилган бункер топилди
Тожикистон коррупцияга қарши курашиш органи катта терговчиси Фирдавс Ниёзбадаловнинг уйидан қоп-қоп доллар, олтин, қимматбаҳо тошлар ва олтита жип яширилган бункер топилди. Бу ҳақда “Ҳилол” нашри хабар бермоқда.
Бункер 16 май куни Бўстон шаҳридаги Ниёзбадаловнинг ота-онасига қарашли уйни тинтиш пайтида топилган.
Фирдавс Ниёзбадалов Миллий хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Амирқул Азимовнинг куёви, Сўғд вилояти прокурори собиқ ўринбосари Абдуғаффор Ниёзбадаловнинг ўғлидир.
Тинтув пайтида Фирдавс Ниёзбадаловнинг онаси бойликлар ўғлига эмас, у ва эрига тегишли эканини айтган. Бунга жавобан терговчилар “Оддий нотариус бўлиб ишлаб, бунча бойликни қандай тўпладингиз?” дея сўраган.
Фирдавс Ниёзбадаловнинг онаси қаттиқ қаршилик қилавергач, бойликларни гувоҳлар иштирокида санаш тўхтатилиб, ҳаммаси муҳрланган ва олиб кетилган.
Аввалроқ Фирдавс Ниёзбадаловнинг Хўжанд прокуратурасида терговчи бўлиб ишлаган акаси Алишернинг уйидан ҳам тинтув чоғида анчагина бойлик топилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди