06:19 / 04.06.2017
17 541

Шундай мамлакатлар борки, у ерларда аёл бўлиб туғилиш дўзах азобидан-да даҳшатлироқ кечади…

Шундай мамлакатлар борки, у ерларда аёл бўлиб туғилиш дўзах азобидан-да даҳшатлироқ кечади…
Биз азалдан бир ҳақиқатни такрорлашга кўникиб қолганмиз. Яъни, ер юзида аёл ва эркак ҳуқуқлари деярли тенг деб ўйлаймиз. Кўп давлатларда худди шундай. Аёллар маълумот олади, юқори лавозимларда фаолият юритади, сира қаршиликларсиз машина рулини бошқаради. Афсуски, дунёда шундай мамлакатлар борки, аёл бўлиб туғилган инсон туғилганига пушаймонлар ейишга маҳкум. Масалан…

АФҒОНИСТОН

Бу давлат аёллари қирқ беш ёшгача яшай олса ҳам катта гап. Бу давлатда турмушга чиққан аёллар маълумот олиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Афғонистондаги аёлларнинг аксарият қисми ўқиш, ёзишни билмайди. Замонавий тиббиёт йўқлиги сабабли ҳомиладор аёлларнинг ўлими ҳар ярим соатда кузатилади. Оилада аёлга босим ўтказиш, зўрлаш афғонлар учун одатий ҳол. Аёлни оилада эркаклар хоҳлаган кўйига солади, устидан кулади.

Афғонистонда 16 ёшга етмаган қизларни турмушга узатиш ҳам анъанага айлантирилган. Турмушга чиқиши лозим бўлган қиздан ҳеч ким фикр сўраб ўтирмайди. Ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган организм тўйдан кейиноқ зўриқишни бошлайди. Орадан маълум вақт ўтиб келин ҳақиқий қулга айлантирилади.

ИРОҚ

Ироқда аҳвол бундан ҳам баттар. Дунёда фаолияти тақиқланган жангарилар бу юрт аёлларини қўлдан қўлга ўтказиш, улар шаънини истаганча ҳақоратлашдан тийила олишмайди. Қаршилик кўрсатишса, бошини танасидан жудо этишади. Ўтган йилнинг ўзида қулликка рози бўлмаган аёлларнинг 150 нафари жангарилар тарафидан қатл қилинган.

ҲИНДИСТОН

Бу мамлакатда ҳам аёл бўлиш даҳшатдан бўлак нарса эмас. Ҳиндистондаги аёлларнинг 70 фоиздан кўпроғи оиладаги босимлар, зўрлашлар, қийноқлар дастидан азоб чекади. Ҳиндистонда ҳар ярим соатда бир аёлнинг номуси булғанади. Аёл бу ерда қора бозор учун харидоргир «мол» саналади. Оилада қайнотага келинни қийноққа солиш, зўрлаш, калтаклаш, ҳақоратлаш, ўзи истаган усулда жазолаш учун кенг йўл очиб берилган. Қайнота арзимаган нарса, яъни, тушлик ё кечки овқат, нонушта вақтида тайёр бўлмаганини баҳона қилиб келинини ўзи хоҳлаган кўйга сола олади. Худо кўрсатмасин, хотинини эр хиёнат устида қўлга туширса, бу аёлни ўлдириш авлодлари учун шараф ҳисобланади.

МАЛИ

Малида қадимдан аёлни одам ўрнида кўришмайди. Ҳозир ҳам бу давлатда вояга етмаган қизларни суннат қилиш анъанаси давом этиб келмоқда.

ДОМИНИКАН РЕСПУБЛИКАСИ

Доминикан республикаси эса аёллардан иборат армияси билан дунёга машҳур. Бу армия ҳарбийлари фронтнинг олдинги чизиғига жойлаштирилади. Агар ҳарбий аёл душман қўлига тушса, бутун бошли отряд нафсини қондириши керак бўлади. Қаршилик қилса, ўша ернинг ўзида ўлдириб юборишади. Бу республикада аёл ҳар қандай кўринишдаги ҳужжатга имзо чекиш ҳуқуқига ҳам эга эмас. Бунинг учун эридан, турмушга чиқмаган бўлса, отасидан расман рухсат олсагина имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлади.

ПОКИСТОН

Покистонда ҳам аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг ўзи йўқ. Шундай вилоятлар борки, башарти эри ё акаси қарзга ботса ва қарзини вақтида уза олмаса, қарз берганлар келиб унинг хотини, синглиси ё опасининг номусини очиқчасига, намойишкорона поймол этишади. Башарти аёлнинг эри жиноят содир этиб қамалса, у билан бир вақтда хотинини ҳам қамашади. У ҳам эри билан баравар жазо муддатини ўтайди.

СУДАН

Судан шарқида 2003 йилдан бери бир миллиондан зиёд аёлнинг номуси поймол қилинган. Афсуски, бу ерда ҳам аёлни ҳимоя этувчи қонуннинг ўзи йўқ. Номусга тегиш жинояти Суданда шон-шараф ҳисобланади.

СОМАЛИ

Сомалидаги жангарилар эса қизларни 5 ёшиданоқ зўрлаб, қулга айлантиришади.

ЧАД РЕСПУБЛИКАСИ

Африканинг Чад республикасида қизларни 9 ёшидан турмушга узатишади. Қизнинг организми, руҳияти шикастланиши бу ерларда ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ота-она хоҳласа, қизини бошқа оилага қул сифатида сотиб юбориши ҳам мумкин.

ГВАТЕМАЛА

Гватемалада эса эр хотинини арзимаган айби учун шафқатсизларча калтаклаш ҳуқуқига эга. Бу жазода эрнинг бошқа эркак қариндошлари ҳам иштирок этишлари, ҳатто аёлнинг номусига тегишларига ҳам рухсат этилади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шундай мамлакатлар борки, у ерларда аёл бўлиб туғилиш дўзах азобидан-да даҳшатлироқ кечади…