11:33 / 05.10.2017
8 925

Тимсоҳ ва ягуарнинг аёвсиз олишуви...(видео)

Тимсоҳ ва ягуарнинг аёвсиз олишуви...(видео)
Интернетда Бразилиядаги Панатала деган жойда кайман туридаги тимсоҳ ва ягуарнинг аёвсиз олишуви видеоси пайдо бўлди. Британиялик сураткаш Крис Брунскилл томонидан тасвирга олинган видео твиттерда жойлаштирилди, деб ёзади Кун нашри.

Видеода ягуар писиб келиб кайманга ташланиб, уни сув остига тортиб кетганини кўриш мумкин. Бир лаҳзага икки жонзот ҳам сув остига ғарқ бўлади, бироқ бироз фурсатдан кейин олишув яна сув сиртида давом этади. Бу олишувда ягуар ғолиб чиқди: у кайманни жағлари билан бўғизлаганча соҳилга тортиб чиқара бошлаган.

Кайманлар тимсоҳларнинг кичик ўлчамли вакиллари бўлиб, узунлиги кам ҳолларда 2 метрдан ошади. Бу судралиб юрувчилар асосан Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тимсоҳ ва ягуарнинг аёвсиз олишуви...(видео)