Кречь, Феодосия, Белогорск, Симферополь, Бахчисарай ва Севастополни ўзаро боғловчи “Таврида” трасса қурилиши жараёнида археологлар кўплаб ажойиб топилмаларга дуч келишмоқда. Ана шулардан бири Бахчисарай туманидан топилган қадимий мозор бўлиб, у ерда юзлаб мусулмон ҳамда насронийлик эътиқоди эгалари дафн этилган.
Жасадлар илк ўрта асрларнинг Олтин Ўрда даврига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Экспидиция раҳбари Сергей Внуковнинг сўзларига қараганда, ушбу мозор бошсиз суяклар бетартиб тарзда кўмилган ҳандақлардан иборат.
– 70 га яқин жасадларнинг барчасида чопқи излари бор... Барчалари бошсиз, тартибсиз кўмилган. Бу оммавий тарзда қатл қилиган асирлар, дейди Внуков Симферополдаги конференцияда.
Мозорлардан бири ундан ҳам қадимийроқ, яъни бронза даврига тегишли бўлиб, суяклар ёнидан ҳукмронлик белгисини англатувчи гранит тўғнағич топилган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради