Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда АҚШ фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз кириш эълон қилинганига “жавоб чораси” кутиб қолишини айтди.
“Қозоғистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб эълон қилди. Биз жавоб чораси бўлишини кутиб қоламиз. Шунингдек, давлатларимиз орасида илк бор авиаалоқа очилмоқда”, деб айтди Назарбоев Трамп билан учрашувда.
Назарбоев америкалик ҳамкасбини иқтисодий ютуқларга эришгани билан табриклади.
Нурсултон Назарбоев АҚШга 16 январда ташриф билан келди ва у ерда 18 январгача қолади. Назарбоев Трамп билан учрашувдан ташқари, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади ва АҚШнинг расмий ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашади.
Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилишга киришди. Қозоғистон илк бор Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлди ва илк бор унда раислик қилмоқда. Шу муносабат билан Назарбоев 18 январда Хавфсизлик кенгашида оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги мавзусига бағишланган брифингда нутқ сўзлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди