Бельгия полициясига бир кунда бомба қўйилгани ҳақида 3 та хабар келиб тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бельгия полициясига бир кунда бомба қўйилгани ҳақида 3 та хабар келиб тушди

Дунё 23-11-2015, 22:28 692

Бельгия полицияси 23 ноябрь, душанба куни бомбалар қўйилгани ҳақида учта ёлғон хабар олди. Буларнинг иккитаси, гўё, Антверпендаги мактабларга, биттаси Брюсселдаги черковга жойланган. Бу ҳақда RTBF телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Бельгия полициясига бир кунда бомба қўйилгани ҳақида 3 та хабар келиб тушди

Хабар келиб тушгач, полиция Брюсселдаги Сен-Пьер черкови, шунингдек, Антверпендаги икки мактаб биносини эвакуация қилди, бироқ портловчи қурилмани топа олмади.

Нашр таъкидлашича, Бельгияда сўнгги бир ҳафта ичида полицияга эҳтимолий портлаш таҳдидлари ҳақида фуқаролардан келиб тушган хабарлар бўйича бир кунда ўртача беш-еттита бино текширувдан ўтказилмоқда.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.