Тошкент ва Остона келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилишади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент ва Остона келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилишади

Дунё 25-12-2014, 16:33 1 215
Тошкент ва Остона келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилишади

2014 йил 25-26 декабрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 14-йиғилиш бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда 12news.uz.

Йиғилишда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ҳуқуқий базани янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия 1997 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда комиссиянинг Ўзбекистон томонидан раиси Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлса, Қозоғистон томондан Қозоғистон Республикаси Бош вазир биринчи ўринбосари Бакитжон Сагинтаев комиссия раиси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, 2013 йил 4 июнда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги йиғилишида савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, сув-энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.