10:05 / 25.05.2018
9 230

Москвадаги турмаларнинг бирида «қонундаги ўғри» Шакро Молодойни қандай қарши олишди?.. (ВИДЕО)

Москвадаги турмаларнинг бирида «қонундаги ўғри» Шакро Молодойни қандай қарши олишди?.. (ВИДЕО)
Яқинда интернет сайтларида Москвадаги Преснен аристонларни вақтинча ушлаб турувчи турмасида «Қонундаги ўғри», жиноят оламида юксак обрўга эга Захарий Калашов («Шакро Молодой») ни аристонлар қандай қарши олишгани ҳақидаги видеоматериал тарқатилди.

Видеоёзувда шу нарса тасвирланганки, камерада аристон дарича орқали «Аристонлар! Биринчи корпус! Иккинчи корпус… ва ҳоказо… Уйимизга тинчлик ва омад ёр бўлсин! Келинглар, ҳурматли оғамиз Шакро Молодойни илиқ кутиб олайлик! У бизнинг турмамизга бирровга кириб ўтмоқда экан!!!» дея бақирган. Корпуслар номи тилга олинди дегунча нариги тарафдан аристонларнинг баравар қичқириқлари эшитилади…

Ўғри, босқинчи, худони унутган аристонларнинг шу қичқириқларини миллионлаб одамлар томоша қилибди.

Эслатиб ўтамиз, Шакро Молодой 2016 йили Москвадаги «Elements» кафеси ёнида юзага келган отишмаларда иштирок этганликда айбланиб, суд ҳукмига кўра, 9 йил-у 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
[media=https://youtu.be/rYhCrpDLHCY]

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги турмаларнинг бирида «қонундаги ўғри» Шакро Молодойни қандай қарши олишди?.. (ВИДЕО)