Австралияда узунлиги 5 метр бўлган улкан тимсоҳ тутилди

  • Дунё
  • 13-07-2018, 11:27
  • 663
  • Австралияда узунлиги 5 метр бўлган улкан тимсоҳ тутилди
    Австралияда 5 метрли тимсоҳ тутилди. Бу ҳақда «Euronews»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

    Австралия Туризм департаментидан маълум қилинишича, тимсоҳ аҳоли гавжум соҳилга яқинлашишидан аввал тутиб олинган.

    Ёши 60 дея тахмин қилинаётган, вазни 600 килограмм баҳайбат жонивор мамлакат шимолидаги Катрина дарёсида ушланган.

    Охирги тутилган тимсоҳ 2010 йилдан бери таъқиб қилиб келинаётган эди.

    2017 йили Катрина дарёсидан 371 та, бу йил эса 190 та тимсоҳ овланди. Австралияда 150 минг тимсоҳ бор.

    » » Австралияда узунлиги 5 метр бўлган улкан тимсоҳ тутилди
    Яндекс.Метрика