Ҳиндистон шимолида турар-биноси қулаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистон шимолида турар-биноси қулаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Дунё 15-02-2015, 22:49 918
Ҳиндистон шимолида турар-биноси қулаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штати Чандаули округида турар-жой биноси қулади. Times of India газетаси хабарига кўра, ҳодиса натижасида 13 кишилик оила ҳалок бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Яна бир бола эса оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Эрта тонгда, оиланинг барча аъзоси ухлаб ётган вақтда рўй берган қулаш сабаблари ўрганилмоқда. Маълум бўлишича, уй шу йили қуриб битказилган, фақат сўнгги қаватда сўнгги ишлар давом этаётган эди.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.