Abu Dhabi Distribution Company (ADDC) компанияси БАА пойтахти Абу-Дабида сув ва электр энергия учун янги нарх-наволар белгилади. Нархлар иқтисодиётнинг турли секторлари ва оддий фойдаланувчилар учун 6 фоиздан 350 фоизгача ошди.
ADDC нархларнинг ўсиши ҳақида декабрь ойида маълум қилганига қарамасдан, БААда яшовчи хорижликлар сувнинг 168 фоизга, электр энергияси эса 40 фоизга қимматлашиб кетганига ҳайрон бўлишмоқ. Бундан ташқари, ADDC сув ва электр истеъмоли учун чекловлар ҳам ўрнатди. Агар чекловлардан ортиқча сув ёки электр ишлатилса, унда уларнинг нархлари автоматик равишда 2-4 маротаба ошади.
Авваллари сув учун умуман ҳақ тўламаган БАА аҳолиси учун сув эндиликда бепул бўлмайди: улар учун бир литр сув нархи 1,7 дирҳам қилиб белгиланган. Маҳаллий аҳоли учун электр энергиянинг нархи аввалгидек, яъни бир киловатти учун 5 филзлигича қолдирилган, бироқ ага у меъёридан ортиқ ишлатилса, унда 5,5 филздан тўлаш керак бўлади. Хорижликлар эса, бундай вазиятда бир киловатт электр учун 31,8 филз тўлашга мажбур.
Маълумот учун, БААда бир киши кунига ўртача 550 литр сув ишлатади, сув учун кундузги лимит эса 700 литр қилиб белгиланган. Лимитдан кўп сув истеъмол қилган БАА фуқаролари бир литр сув учун 1,89 дирҳам, хорижликлар эса 9,9 дирҳам тўлашлари керак бўлади.
ADDC Абу-Дабидаги давлат муассасаларини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Давлат муассасаларида сув нархи 2,2 дирҳамдан 9,9 дирҳамгача, яъни 350 фоизга ошиб кетган. Тижорат корхоналарига сув учун нарх 81 фоизга, яъни 2,2 дирҳамдан 4 дирҳамгача ошган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди