Каталониянинг "Барселона" клуби Испания Ла Лигаси 24-турида кутилмаганда ўз уйида "Малага" клубига мағлуб бўлди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида Дани Алвеснинг хатосидан фойдаланган "Малага" футболчилари қарши ҳужумда ҳисобни очишди. Хуанми "Барселона" дарвозабони Браво билан яккама-якка чиқиб кетди ва унга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ўйиннинг биринчи бўлими қолган дақиқаларида "Барселона" футболчиларида бир қатор имкониятлар бўлди, аммо Камени дарвозаси ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар рақибини жарима майдонига қамаб қўйишди аммо, голли вазиятларни содир этишда анча қийналишди. "Малага" эса ҳимояда бехато ўйнади ва "Барселона" футболчиларига имкон беришмади. Ўйин якунигача "Барселона" футболчилари "Малага" дарвозасига йўл топа олишмади ва шу тариқа "Камп Ноу"да турнинг энг сенсацион натижаси қайд этилди - 0:1.
Таъкидлаш лозим, "Малага" ушбу мавсумда "Барселона"дан ҳар иккала ўйинда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Малага" майдонида бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, "Барселона" "Реал"га етиб олиш имкониятини яна бир бор қўлдан чиқарди.
Испания Ла Лигаси, 24-тур.
"Барселона" - "Малага" 0:1
Гол: Хуанми (7).
Барселона: Браво, Дани Алвес (Маскерано, 73), Пике, Альба, Матье, Рафинья (Ракитич, 63), Бускетс, Иньеста (Педро, 67), Неймар, Месси, Суарес.
Малага: Камени, Анхелери, Росалес, Велигтон, Торрес, Саму (Бока, 85), Ресио, Орта (Дуда, 79), Дардер, Кастильехо, Хуанми (Аньор, 50).
Огоҳлантиришлар: Рафинья (12), Велигтон (49), Ресио (62), Пике (79), Неймар (87), Дуда (90), Альба (90).
Манба: stadion.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради