11:04 / 15.03.2015
6 647

Роналду фейсбукда энг машҳур одам сифатида қайд этилди

Роналду фейсбукда энг машҳур одам сифатида қайд этилди

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду фейсбукда энг машҳур одамга айланди. У бу кўрсаткич бўйича колумбиялик қўшиқчи Шакирани ортда қолдирди, деб хабар берди BBC телеканали.
Криштиану Роналдунинг расмий саҳифаси охирги ҳисобга кўра 107 099 519 та “лайк” белгиси тўплаган, “Барселона” футболчиси Жерар Пикенинг турмуш ўртоғи, колумбиялик қўшиқчи Шакира ҳисобида эса 107 089 991 та “лайк” бор.
Ушбу кўрсаткич бўйича рейтингнинг юқори ўнталигидан “Барселона” футбол клубининг саҳифаси ҳам ўрин олган (83 617 531 та лайк), клубнинг ҳужумчиси Лионель Месси эса ушбу рейтингда 13-ўринни эгаллаган (78 285 797 та лайк).

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду фейсбукда энг машҳур одам сифатида қайд этилди