251
Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"
Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал-Шеҳри ва жамоа сардори Файсал Ал-Гамди Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Барчага хайрли кун. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга йўл олган барча терма жамоаларга омад тилайман. Эртага финалдан олдинги финал бизни кутиб турибди. Рақибимиз ҳам бизга таниш бўлган Ўзбекистон. Эртанги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.
Файсал Ал-Гамди
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Эртанги учрашув мусобақадаги энг қизиқларидан бири бўлади деб ўйлайман. Учрашувга тайёрмиз.
- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи рақибни таҳлил қилиб чиқдим деб айтиб ўтди. Сиз Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг таркиби ва жамоага қўшилган янги футболчилар ва бошқа жиҳатлар жуда кўп?
- Гуруҳ босқичида барча жамоалар учтадан ўйин ўтказишди ва уларни ўрганишга имкониятимиз бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнги йилларда жуда кўп ўйинлар ўтказди ва тажриба тўплади.
- Яна бир маротаба ўтган Осиё кубогини эсласак, таркибингизда бир нечта ўзгаришлар бўлди. Бу сизларга қийинчилик тўғдирмайдими?
- Ҳозирги таркибимиз ҳам етарлича тажрибага эга. Бизнинг сафимизда нафақат ўтган Осиё кубогидаги финалда, балки катталар ўртасидаги Осиё кубоги ва миллий терма жамоа сафида ЖЧ саралашида иштирок этаётган футболчилар ҳам бор. Бу бизга муаммо бўлмайди деб ўйлайман.
- Ўзбекистон терма жамоаси билан сўнгги йилларда жуда кўп маротаба тўқнаш келдингизлар. Осиё ўйинлари мусобақаси доирасида бўлиб ўтган сўнгги тўқнашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Ўша учрашувдан хулоса чиқардингизми?
- Биз ўйнаган ҳар бир учрашувдан дарс оламиз. Ўйлайманки, эртанги учрашув Хитойда бўлиб ўтган учрашувдан яхшироқ бўлади.
- Ўзбекистон билан ўйнаган қайси таркибингизни кучлироқ деб ўйлайсиз? Финалдагими ёки ушбу мусобақада иштирок этаётган таркибми?
- Менимча, ҳозирги вақтдаги авлодимиз кучлироқ. Тўғри, биз 2022 йилда чемпион бўлганмиз, аммо у мусобақада Олимпия ўйинларига йўлланма берилмаган эди. Айни дамдаги таркиб билан мусобақада ғолиб бўлишни ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз.
Файсал Ал-Гамди
- Гуруҳ босқичида иккита учрашувда ғалаба ва битта мағлубият қайд этдингизлар. Стадиондаги мухлисларнинг қўллаб қувватлаши яққол сезилиб турди. Эртанги учрашув олдидан саудиялик мухлисларга нималар дея оласиз?
- Гуруҳ босқичини яхши ўтказдик деб ўйлайман, аммо ҳозир у ўйинларни унутиш керак. Эртага бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Саудиялик мухлислар бизни янада кучлироқ кўллаб қувватлашларига ишонаман. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди