Россиянинг етакчи мобил алоқаси компанияси «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ (МТС) 2015 йилнинг дастлабки чорагида Россия ва МДҲ давлатларидаги корхоналарининг молиявий ҳолати ва амалга оширилаётган ишлари бўйича чорак якунини тақдим этди. Мазкур ҳисобот компания расмий сайтида берилган, де ёзади Kun.uz.
Чорак якунига кўра берилган ҳисоботда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган UMS ҚК 423,6 минг абонентга хизмат кўрсатиб келаётгани маълум бўлди.
МТС томонидан ишлаб чиқилган ҳисобот-презентация кўринишидаги файлда маълумот берилишича, корхонанинг Ўзбекистондаги бўлими жорий йилнинг сўнггига қадар ўз абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва МТС қўшма лойиҳаси асосида 2014 йилнинг 1 декабридан ишга туширилган UMS алоқа оператори дастлабки ойда жами бўлиб 118,1 минг абонентга эга бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради