Арманистон Республикаси аҳолиси мамлакат Мустақиллигининг 25-йиллигини тантана қилмоқда, деб хабар беради "Кун" нашри.
21 сентябрда республика пойтахти Ереван шаҳрида қатор байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Эрталаб ҳукумат раҳбарлари анъанага кўра "Ераблур" хотира мажмуасига ташриф буюришади.
Шундан сўнг пойтахтнинг бош — Республика майдонида — ҳарбий парад бўлиб ўтади.
Байрам тантаналари Республика майдонидаги фейерверк билан якунланади.
Арманистон Мустақиллик декларацияси 1990 йил 23 август куни қабул қилинган. Мазкур ҳужжат билан Арманистон ССРга барҳам берилганди.
Арманистон Олий кенгашининг қарори билан 1991 йил 21 сентябрда СССР таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилган, унда 94,99 фоиз фуқаро бу таклифни маъқуллаган. Шундан сўнг, 2 кун ўтгач, республика Олий кенгаши Арманистонни мустақил давлат дея эълон қилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради