Покистоннинг йирик кинотеатрлари мамлакат қуролли кучлари билан бирдамлик рамзи сифатида ҳинд фильмлари намойишини ман этди. Тақиқ пойтахт Исломобод ва Карачи, Лаҳор шаҳарларида жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Кинозаллар тармоқлари ва алоҳида кинотеатрлар ҳинд фильмларини камида бир неча ҳафта ёки икки давлат ўртасидаги муносабатлар изга тушмагунича кўрсатмасликларини маълум қилди. Айни пайтда, кинотеатрлар эгалари ушбу қарордан молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлигини яширмаяпти — Болливудда ишлаб чиқарилган фильмлар Покистонда жуда оммалашган. Мамлакат киносаноати қўшни давлат билан рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти.
Бундан аввалроқ Ҳиндистон продюсерлари ассоциацияси покистонлик актёрларга Болливудда ишлаш ман этилишини эълон қилганди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар 18 сентябрь куни Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг таранглашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди