Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-08-2016 | 12:38 ZAMIN.UZ / Авто / 12 Август 2016 года
2 533

Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди

Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди

Россия бозорида ҳали сотувга чиқмаган Ravon Nexia автомобилининг нархи кўтарилди. Бу ҳақда “Wroom.ru”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Хабарга кўра, автомобиль 40 минг рублга қимматлашган. Машинанинг бир ҳимоя ёстиғи, барқарорлаштириш тизими ва рулнинг гидрокучайтиргичи бўлган Comfort версияси нархи 379 мингдан 419 минг рублга кўтарилган.

Ravon Nexia’нинг Optimum варианти (Кондиционер, олд ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, марказий қулфлаш тизими) нархи 479 минг рубль этиб белгиланди. Elegance варианти эса (иккита хавфсизлик ёстиқчаси, орқа ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, қотишмали ғилдирак) харидорга 529 минг рублга тушади.

Маълумотларга қарганда, Ravon Nexia Chevrolet Aveo седанининг такомиллаштирилган вариантидир. Россия бозорида мазкур автомобиль яқин кунларда сотувга чиқиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Chevrolet Aveo General Motors компанияси томонидан 2002 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Мазкур автомобиль Шимолий Америкада Chevrolet Sonic номи остида етказиб берилади. Aveo’нинг тўрт эшикли седан, беш ва уч эшикли хетчбек моделлари мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru