Интернет фойдаланувчилари томонидан «платинум», «олтин», «кумуш» ва «бронза» автомобил рақамлари неча пул туриши кўрсатилган ҳужжат эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотларга кўра, тез орада Ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари томонидан энг сара автомобил рақамлари савдоси ташкиллаштирилиши мумкин. Бу ҳақда интернетда бир йўла бир нечта ўзбек гуруҳлари маълумот тарқатган, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири. Интернет-фойдаланувчилари ушбу хабарнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун «платина», «олтин», «кумуш» ва «бронза»га бўлинган автомобил рақамлари баҳоси кўрсатиб ўтилган ҳужжат суратини илова қилишган
Энг қизиғи, ушбу хабарни қизғин муҳокама қилаётган интернет фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиндилар: биринчи томон бу хабар ҳақиқат эканлигини таъкидласа, иккинчи томон эълон қилинган ҳужжат — ёлғондан бошқа нарсамаслигини айтиб, барчани бунга ишонмасликка чақирмоқда.
Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти, айни вақтда автомобилнинг «золотой» рақами фақатгина пора эвазига сотилаётганини ва юқоридаги янгилик рост бўлса, янада яхши бўлишини айтишган. «Ва ниҳоят, энди пуллар эгри қўлли мансабдорлар чўнтагига эмас, балки давлат ғазнасига тушар экан, шуниси ҳам маъқул», — дея фикр билдирган аксарият интернет фойдаланувчилари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди