Бу автомобилнинг двигатели йўқ. Ҳайдовчи тепки босади – вассалом. Шунга қарамасдан Volvo Gravity Car ҳатто пойгада қатнашишга улгурди.
Машина Extreme Gravity Competition мусобақасида иштирок этиш учун атай ишланган. Гравитацион пойганинг ўзига хослиги машиналар бирор тепаликдан пастга қараб ҳаракатланишидир. Пойгада ғолиб чиқиш транспорт аэродинамикаси ва пойгачининг маҳоратига боғлиқ холос. Биринчи гравитацион пойга АҚШда 1933 йилда ўтказилган. Шундан сўнг тез-тез ўтказиш урфга айланган.
2004 йилда нуфузли Extreme Gravity Competition пойгаси ўтказилганда Porsche, Volvo, Mazda, Bentley, Nissan ва General Motors сингари таниқли автомобиль маркалари ўз машиналарини кўз-кўзлаган.
Хабар мавзуи бўлмиш Volvo Gravity Car вазни атиги 15 кг. Вазн бобида велосипеддек гап. Алюминий, карбонпластик ва шишапластикдан ишланган. Узунлиги 242,5 см, кенглиги ва баландлиги 50,8 см. Уни “Волво”нинг концептуал ишланмалар маркази раҳбари Дуг Фрешер тайёрлаган. Volvo Gravity Car соатига 56 км тезлида ҳаракатланиб мусобақада учинчи ўринни олди. Аммо кейинроқ Фрешернинг янги машинаси 90 км/соат тезликка эришиб маррага биринчи етиб келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади