Тошкентда онлайн тарзда йўл ҳаракатини кузатувчи видеокамера ишга туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2015 | 12:03 ZAMIN.UZ / Авто / 08 Июл 2015 года
1 313

Тошкентда онлайн тарзда йўл ҳаракатини кузатувчи видеокамера ишга туширилди

Тошкентда онлайн тарзда йўл ҳаракатини кузатувчи видеокамера ишга туширилди

Тошкент шаҳрининг баъзи чорраҳаларида тест режимида йўл ҳаракатини видеокузатиш системаси ишга тушди. Бу ҳақда Фейсбукдаги “Водители Ташкента”га таяниб “Kun.uz” хабар бермоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар. Диққат ва эътиборли бўлинг. Мирзо Улуғбек боғи ҳамда “Бунёдкор” стадиони ёнидаги чорраҳада онлайн видеокузатув камералари синов тартибида ишламоқда”, – деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири.

Янги системанинг ишга тушганини бошқа фойдаланувчилар ҳам тасдиқлаган.

Ушбу система Тошкентдаги 120та чорраҳага ўрнатилиши режалаштирилган. У автомобиль давлат рақами, тезлиги ҳамда қизил чироқда ўтиш каби қоидабузарликларни аниқлай олади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru