“Ўзбекинвест” 2014 йилда 6,44 миллиард сўм соф фойда олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзбекинвест” 2014 йилда 6,44 миллиард сўм соф фойда олди

“Ўзбекинвест” 2014 йилда 6,44 миллиард сўм соф фойда олди

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий компанияси 2014 йил якунларига кўра, 6,44 миллиард сўм соф фойда олди. Бу ҳақда Finance.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

2014 суғурта хизматларини реализация қилишдан кўрилган даромад 33,832 миллиард сўмдан ошиб кетди, суғурта тўловлари ҳажми эса 12,652 миллиард сўмни ташкил этди.

Компания молиявий фаолиятидан олинган даромад ҳажми 22,239 миллиард сўмни, молиявий фаолият харажатлари эса 13,124 миллиард сўмни ташкил этган.

“Ўзбекинвест” активлари 2014 йилда 280,582 миллиард сўмга етди, уларнинг 172,61 миллиард сўми – узоқ муддатли активлардир.

Компания устав капитали 3,453 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Суғурта захиралари (соф қисми) 30,966 миллиард сўмга етди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru