PayPal тўлов тизими eBay дан ажралишидан олдин 44 млрд долларга баҳоланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2015 | 17:55 ZAMIN.UZ / Бизнес / 08 Июл 2015 года
2 367

PayPal тўлов тизими eBay дан ажралишидан олдин 44 млрд долларга баҳоланди

PayPal тўлов тизими eBay дан ажралишидан олдин 44 млрд долларга баҳоланди

PayPal тўлов тизими eBay онлайн-аукционидан ажралишидан олдин 44 млрд долларга баҳоланди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. 6 июлда тўлов тизимининг акциялари Nasdaq биржасида “эмиссияни кутиш” ҳолатида пайдо бўлди, нарх ўйнашидан кейин акцияларнинг бир донаси нархи 36,40 доллар кўрсаткични қайд этди.

Бундай нархда PayPal тизими eBay нинг бозордаги капиталлашувининг (75 млрд доллар) 60 фоизини ташкил қилади. Компаниялар расман ажратилгандан кейин ҳар бир акционер eBay нинг битта акциясига PayPal нинг битта акциясини олади.

Компаниялар ажралгунга қадар eBay акциялари икки вариантда – компаниялар қайта ташкил этилгандан кейин PayPal га акциясига эгалик қилиш ва эгалик қилмаслик ҳуқуқи билан сотилади.

eBay раҳбарияти PayPal ни алоҳида компанияга ажратиш ҳақидаги қарорни 2014 йилнинг ўрталарида қабул қилган эди. eBay да ажралиш иккила компаниянинг ҳам даромадини кўпайтиришга ёрдам бериши тахмин қилинмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru