Японияда дунёдаги энг қиммат бир шингил узум сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-07-2015 | 14:39 ZAMIN.UZ / Бизнес / 12 Июл 2015 года
3 908

Японияда дунёдаги энг қиммат бир шингил узум сотилди

Японияда дунёдаги энг қиммат бир шингил узум сотилди

700 грамм келадиган бир шингил узум Япониядаги аукционда 1 млн иенга, яъни тахминан 8 минг 200 долларга сотилди, деб ёзмоқда Kun.uz. Сотилган “Рим ёқути” навидаги узум япониялик селекционерларнинг фахри ҳисобланади. Узум донлари жуда ширин бўлиб, ўлчами стол тенниси коптокчасидек келади. Бу узум шингиллари вазн ва шакар миқдори бўйича қаттиқ танловдан ўтказилади. Йилига бу узумнинг ҳамма стандартларга тўғри келувчи ҳосилидан бир неча шингил олинади, холос.

Аукционда узумни қўлга киритган маҳаллий ресторанлардан бирининг бош ошпази ҳар бир узум донига 300 доллардан тўлаган ва бу харидидан жуда хурсандлигини айтди. Бош ошпаз бу ноёб узумни винога газак сифатида тортиқ қилмоқчи.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru