Жанна Фрискенинг бева турмуш ўртоғи рафиқасининг отаси томонидан унга таҳдид қилинаётганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанна Фрискенинг бева турмуш ўртоғи рафиқасининг отаси томонидан унга таҳдид қилинаётганини айтди

Жанна Фрискенинг бева турмуш ўртоғи рафиқасининг отаси томонидан унга таҳдид қилинаётганини айтди

Марҳум хонанда Жанна Фрискенинг бева турмуш ўртоғи, телебошловчи Дмитрий Шепелев полицияга марҳум рафиқасининг отаси унга таҳдид қилаётгани юзасидан мурожаат қилди, деб маълум қилинмоқда ОАВларда.

Шепелев аризасида Фрискенинг отаси унга бир неча бор таҳдидлар қилганини айтган.

Фрискенинг отаси ва Шепелев ўртасидаги низога телебошловчи ва Фрискенинг икки ёшли фарзанди Платон сабаб бўлмоқда.

Хонанданинг ўлимидан кейин унинг ўғли отаси билан бирга яшамоқда, бироқ Фрискенинг отаси болакай уларникида яшашини талаб қилмоқда.

Жанна Фриске саратон касаллиги сабабли 41 ёшида оламдан кўз юмди. Хонанда 2013 йилнинг ёзидан бошлаб икки йил давомида бош мия ўсимтаси билан курашиб келган, турли шифохоналарда даволаниш курслари ўтган. Бироқ касаллик барибир ўз ҳукмини ўтказган ва хонанда 15 июнда оламдан кўз юмган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru