Жаҳонгир Позилжонов қўшиқчи эмас, ошпаз бўлиши мумкин эди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳонгир Позилжонов қўшиқчи эмас, ошпаз бўлиши мумкин эди

Жаҳонгир Позилжонов қўшиқчи эмас, ошпаз бўлиши мумкин эди

Бир гуруҳ ўзбекистонлик хонандалар эстрадада омади юришмаган тақдирда қандай касбда ўзини синаб кўриши мумкин бўлгани ҳақида гапириб ўтишди. Жумладан, Жаҳонгир Позилжонов тимсолида ошпазлик соҳаси ажойиб мутахассисни йўқотгани маълум бўлди.
“Ошпаз бўлардим”, - тан олди Позилжонов.

Шу билан бирга, Сардор Раҳимхон ҳозир ўз жойидалигини, болаликдан саҳнани орзу қилганини эътироф этди.

“Болалигимдан санъаткор бўлишни орзу қилганман, - таъкидлади у. – Шу боис ҳар қанча қийинчиликларга қарамай, барибир ниятимга эришдим”.

“Учувчи бўлардим, - деди Шоҳруххон. – Бу менинг ушалмаган орзуим. Аммо мен қачондир самолёт штурвалини бошқараман, дея ният қиламан ва бу ниятим амалга ошишига ишонаман”.

Бундан ташқари, “Беном” гуруҳи иштирокчилари Сарвар Азимов элчи, Комил Фозилов эса футболчи бўлиш орзусида бўлганликларини баён этишди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru