Шум бола” фильми бюджети қандай тежалгани айтилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шум бола” фильми бюджети қандай тежалгани айтилди

Шум бола” фильми бюджети қандай тежалгани айтилди

“Оила даврасида” газетаси Ўзбекистон кинематографининг мумтоз картиналаридан бирига айланган “Шум бола” фильмига оид бир қанча қизиқарли тафсилотлар ҳақида ёзиб чиқди. Илгари уларнинг айримлари кенг жамоатчиликка яхши таниш эмас эди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Таъкидланишича, фильм олинишида жами 50 актёр асосий ролларни ўйнаган бўлса, оммавий саҳналарни ҳисобга олган ҳолда иштирокчилар сони 6 минг кишига етган.
Бунча одамнинг съёмкага жалб қилиниши баробарида, картина учун ажратилган бюджет ҳам жуда камтарона эди. У пуллар режиссёрнинг ғояларини амалга оширишга етмас эди. Мана шунда барча актёрлар фильмда текинга роль ижро этишга ҳамда гонорар талаб қилмасликка рози бўлишган. Уларнинг бу иши туфайли картина тўлалигича суратга олинган.

Бундан ташқари, бизга маълум фильмдан бир қанча кадрлар ва саҳналар кесиб олинган. Масалан, Сойиб Хўжаев билан Қоравойнинг тоғора савдолашадиган жойида Хўжаевнинг қаҳрамони “Чўнтагингда ҳемиринг йўқ экан, нима қиласан савдолашиб, биласанми, бу тоғорага Николай подшонинг ўзи чўмилган”, деган гапи бор эди. Шу гап ўша давр цензурасидан ўтмаган ва кесиб ташланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru