Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2621 сўмни ташкил қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2621 сўмни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2621 сўмни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 29 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 9 тийинга қимматлашиб, қиймати роппа-роса 2621 сўмни ташкил қилмоқда. 1 Евро 33 сўм 97 тийинга арзонлишиб 2940 сўм 95 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 1 сўм 45 тийинга қимматлашиб, 39 сўм 91 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru