Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Муҳаммад бин Салмон 12 ёшлигидаёқ отаси Салмон раислик қилган ҳукумат мажлисларида ўтирган. У пайтлар Салмон Саудия Арабистони провинцияси Ар-Риёд губернатори лавозимини эгаллаганди. 17 йил ўтиб, Муҳаммад бин Салмон мамлакат мудофаа вазири этиб тайинланди. Шу тариқа у жаҳон тарихидаги энг ёш мудофаа вазири номини олди. У ўз мамлакатини аллақачон Ямандаги шафқатсиз уруш домига тортиб улгурди. Ана шу каби хатти-ҳаракатлар бу сиёсатчини Ер юзидаги энг хавфли кишилардан бирига айлантиради. Trendymen нашри айнан шу мавзуга қўл урди, дейилади Кун нашрида.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Шаҳзода Муҳаммад ёшлигиданоқ ўзини шахс сифатида шакллантира бошлаган. Ғарб биржаларидаги акциялар ва мамлакат ичида қурол-яроғ савдоси – бу унинг илк қадамлари бўлди. Акаларидан фарқли ўлароқ, Муҳаммад хорижга ўқишга кетмади, у таълим олиш учун Ар-Риёд университетини танлади. Шаҳзоданинг курсдошлари ва ўқитувчилари уни жиддий, спиртли ичимликларни истеъмол қилмайдиган ва бор вақтини ишга бағишлайдиган инсон сифатида эътироф этишган.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

2011 йилда Муҳаммад бин Салмоннинг отаси валиаҳднинг ўринбосари бўлди ва Мудофаа вазирлиги ҳамда унинг улкан молиявий имкониятларини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Муҳаммад ҳам ўша соҳанинг ўзида маслаҳатчи сифатида хизмат юритди.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Танқидчиларнинг сўзларига кўра, у улкан бойлик тўплаган — ҳар ҳолда унинг имкониятлари чексизлигини инобатга оладиган бўлсак, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Салмон Саудия Арабистони тахтига ўтган йилнинг январида ўтирган. У хаста бўлганлиги учун кўп масалаларда ўғлига умид қилган. Салмон 79 ёшида ақли заифликдан азият чеккан ва бир кунда фақат бир неча соатгина диққатини жамлашнинг уддасидан чиқарди. Отасининг энг яқин кишиси сифатида Муҳаммад қиролликдаги ҳукмронликни ўз зиммасига олди.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Шаҳзода Муҳаммад мудофаа вазири этиб тайинланди ва Aramco миллий энергетика компаниясини тўлиқ ўз назоратига олди. Маҳаллий амалдорларнинг дангасаликларига чек қўйилди: Муҳаммад эрта тонгдан вазирликка боришни одат қилди – кутилмаган текширувдан ўтолмаганлар ҳаттоки қатл қилиниши мумкин.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Ғафлат остидаги Ар-Риёд кучга тўлди. Ёш йигитлар шаҳзоданинг ишларига ҳавас билан қарашмоқда – умуман у ёшлар орасида жуда машҳур. Статистикага кўра, 35 ёшгача бўлган мамлакат аҳолсининг 70 фоиздан кўпроғи шаҳзоданинг деярли барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашди.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Муҳаммад олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлар Саудия Арабистонини Яман билан зиддиятга олиб келди. Ўтган йилнинг мартида у исёнкор хуситларга қарши ҳаво кампаниясини бошлади.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Эҳтимол, бу ўша пайт яхши ғоядек кўрингандир: жанубий қўшнисининг нотинч ҳудудида исёнкор хуситларга қарши уруш олиб борувчи ёш, ғайратли шохнинг ўғли. Исён Эрон томонидан қўллаб-қувватланган, бу эса “саргузашт”га янада қизиқарли тус берган.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Режага кўра, тезкор ғалабага умид қилинганди. Бу Муҳаммадга ҳарбий етакчи мақомини тасдиқлаш имконини берар эди.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Бироқ операция деярли бир йилга чўзилиб кетди ва хорижий ёлланма жангчилар аралашувини талаб қилди. Жасоратли шаҳзода эса ўз йўлида давом этди. Декабрь ойи ўрталарида Муҳаммад терроризм билан курашиш мақсадида 34 мусулмон халқ кенгашини тузиш ҳақида эълон қилди. Шаҳзода бундай шиддат билан қаергача бораркин деган савол туғилмоқда.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Эндиликда Саудия Арабистони қироллигининг Яқин Шарқда энг кучли етакчиликка даъвогарлик қилаётган Эрон билан муносабатлари таранг.
Саудия шаҳзодасининг амалиётлари нималарга олиб келиши мумкин?

Агар Муҳаммад бин Салмон шундай ҳаракат қилишда давом этаверса, бундан бирор бир яхшилик кутиш амри маҳол. Саудия Арабистонининг Эрон шиаларига қарши қуролланган сунний конфронтацияси минтақадаги можаронинг янада кучайишига олиб келади.

Воқеаларнинг бундай тус олиши Жаҳон уруши олдидаги сўнгги босқич бўлиши мумкин. Зеро бу минтақада аксилтеррор операцияларни олиб бораётган барча давлатларни ўз домига тортмай қўймайди. Шундай экан, бугунги кунда бу ёш, билимли, маданий ва дадил йигит ҳақиқатдан ҳам сайёранинг энг хавфли кишиси ҳисобланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru