Шу кунларда Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида “Корея фестивали-2016” маданий тадбири ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль доирасида Тошкентда 17 октябрь куни “Корея киноси кунлари”га расман старт берилди.
Бу ҳақда хабар қилган Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У ўз нутқининг бошини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган ҳамдардлик сўзлари билан бошлади. Элчи мазкур фестиваль Ўзбекистонда яшовчи барча миллат вакилларини Корея маданияти билан танишиши учун имконият яратишини таъкидлади.
Самарқанд шаҳрида “Корея киноси кунлари” 18 октябрда очилган бўлса, Бухорода 19 октябрда очилиши мўлжалланган.
“Корея киноси кунлари” Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да 20 октябргача, Самарқанддаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида 21 октябргача ва Бухоронинг мусиқа драма театрида 22 октябрга қадар давом этади.
“Корея фестивали” давомида Корея миллий мусиқа ва рақс концерти, Корея миллий ўйинлари, расмлар танлови ва шу каби қатор қизиқарли маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди