АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқалар, жумладан реклама шартномалари ва мутахассисилар иш ҳақи учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига асосланиб "Кун" нашри хабари берди.
"Федерал ҳукумат жамоатчилик билан алоқалар учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди: бундан 1 миллиард доллар реклама ва пиар-шартномаларга, яна 500 миллион доллар жамоатчилик билан алоқа олиб борувчи 5 минг давлат хизматчисининг маошига йўналтирилган", - дея қайд этилади ҳисоботда.
Ҳужжатда таъкидланишича, сўнгги ўн йилликда Вашингтон реклама ва пиар-шартномаларига ҳар йили 800 миллион доллардан 1,3 миллиард долларгача сарф қилган. Музокаралар федерал ҳукумат фаолиятини нафақат телевидение, радио ва янгиликлар лентаси орқали, балки электрон почта, интернет сайтлари, блоглар, матнли хабарлар, шунингдек Facebook каби ижтимоий тармоқларда ҳам ёритишни кўзда тутади. Конгрессда таъкидланишича, жамоатчилик билан алоқалар учун жавоб берувчи давлат хизматчиларининг ўртача ойлик маоши тахминан 7,5 минг долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди