Украиналик фаоллар гуруҳи Facebook’нинг украиналик фойдаланувчиларини ижтимоий тармоқ бир қатор украиналикларнинг постларини тўсиб қўйгани учун унга бойкот эълон қилишга чақирмоқда, деб ёзади Kun.uz.
Ижтимоий тармоқда украиналикларни икки кун – 18 ва 19 майга ўз аккаунтларини ўчириб қўйишга чақирувчи гуруҳ ташкил этилди.
“Марк Цукерберг 50 мингдан ортиқроқ украиналик фойдаланувчиларнинг илтимосига умуман номуносиб жавоб берди. Улар украиналик етакчиларнинг фикрларининг оммавий равишда тўсиб қўйилиши юзасидан билдирилган шикоятларни кўриб чиқишни сўраган эдилар”, дейилмоқда хабарда.
Акция ташкилотчилари бойкот орқали Facebook раҳбари Марк Цукерберг украиналик фойдаланувчилар олдида “уларнинг илтимосига ўзининг ғализ ва номуносиб жавоби учун” оммавий тарзда узр сўрашини исташмоқда.
Бундан аввалроқ Марк Цукерберг постлари сиёсий сабабларга кўра тўсиб қўйилаётгани ҳақида шикоят қилган украиналикларга ушбу ҳолат юзасидан жавоб берган эди. У ижтимоий тармоқ стандтларига тўғри келмаган хабарлар тўсиб қўйилганини айтган. Бундан ташқари, Facebook ходимлари Украина президенти Пётр Порошенконинг Украинада ижтимоий тармоқнинг ваколатхонасини очиш ҳақидаги илтимосини кулги остига олишганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди