Тайваннинг ASUS компанияси ўртача нарх сегментига мансуб 14 дюймли VivoBook Max X441 ноутбукини намойиш қилди. Модель уй ва офисда кундалик ишларни бажаришга мўлжалланган, мобил ва ихчам. Гаджет турли конфигурация ва рангларда ишлаб чиқарилади.
ASUS VivoBook Max X441 қурилмасига Intel’нинг энг содда Celeron чипидан бошлаб еттинчи авлоддаги илғор Core i7 (Kaby Lake архитектураси) процессорилари, шунингдек, 2 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce 930MX графикаси ўрнатилади. Ноутбукка 16 Гбгача бўлган DDR4 оператив хотира, 2 ТБ винчестер жойланиши мумкин. Экран конфигурацияга қараб HD ёки Full HD аниқлигида бўлади.
Гаджетнинг габаритлари 348 х 242,8 х 27,6 мм, оғирлиги 1,75 килограмм. Беш хил рангда сотувга чиқарилади. Ҳозирча моделнинг нархи тўғрисида маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди