АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи 18 ёшли қиз бир неча мактабни бирлаштирувчи компьютер тармоғига ҳужум уюштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда округ прокурори Жон Пек The Pittsburgh Tribune-Review газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда Terabayt ёзмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, биринчи марта мактаб ўқувчисига нисбатан бу турдаги айблов илгари сурилмоқда. Прокурор тергов натижаларига таянган ҳолда учта DDoS-ҳужум 31 октябрь куни амалга оширилганини айтиб ўтди. Ҳар бир ҳужум 10–45 дақиқа давом этди. Бунинг оқибатида учта таълим маркази фаолияти издан чиқди, штатдаги турли идоралар ҳамда Гринсберг деган жойдаги католик ибодатхонаси компьютер тармоқлари зарар кўрди.
Киберҳужумларни ташкил этиш учун қиз ўз мактабидаги ва уйидаги компьютерлардан фойдаланди.
Уч ҳафталик текширишлардан сўнг гумондор мактаб ўқувчиси қўлга олинди. Иш юзасидан дастлабки эшитувлар 20 декабрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди