Маълумки, йирик компаниялар ўз рақобатчиларининг ходимларини ишга ёллаш масаласига жиддий иштиёқ билан қарашади. Сабаби катта тажриба ва кўникмага эга мутахассис компанияни бутунлай янги даражага кўтариши мумкин.
Яқинда АҚШнинг Tesla Motors компанияси IT-гигант Microsoft‘да етакчи диайнер сифатида фаолият юритган Эндрю Кимни ишга ёллаб, уни бош дизайнер лавозимига тайинлади. Эндрю Ким Microsoft HoloLens лойиҳаси устида уч йилдан кўпроқ меҳнат қилган. Шунингдек, у Хbox One S приставкасини такомиллаштиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келган. Ҳозирча Ким автомобиль компаниясида қайси лойиҳалар билан шуғулланиши номаълум. Бироқ шу нарса аниқки, электромобиль ишлаб чиқаришда янги даврни очиб берган Tesla Motors фирмасига унинг истеъдоди жуда катта манфаат келтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди