6 207
Facebook муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда
Етакчи овоз ёзиш студиялари Facebook’дан муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ишларни кучайтиришни талаб қилди, деб ёзади «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри. Улар ижтимоий тармоқнинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан иборат видео ва аудиопостларни ўчириб ташлашини сўрамоқда.
Financial Times манбаларига кўра, Facebook муаллифлик ҳуқуқларини бузадиган контентни аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда. У YouTube’даги Content ID’га ўхшаш бўлади. Бунда YouTube’га жойланадиган роликлар ҳуқуқ эгалари томонидан юборилган файллардан иборат Content ID базаси билан таққосланади. Мос файллар аниқланган тақдирда, Content ID ҳуқуқ эгаси номидан ролик учун ҳуқуқни даъво қилади.
Facebook’нинг технологияси ишга тушиши билан, компания овоз ёзиш лейбллари билан лицензия келишувини ишлаб чиқиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин бўлади, унга мувофиқ ҳуқуқ эгалари сайтда ўз роликлари кўрсатилгани учун пул ола бошлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди