Европанинг икки давлати Бельгия ва Нидерландия ҳукуматлари Маас дарёси узра жойлашган ер участкаларини ўзаро алмашишга келишиб олишди. Бу чегараларни соддалаштириш мақсадида амалга оширилади, деб ёзмоқда Кун нашри.
Нашрнинг қайд этишича, давлат унча катта бўлмаган ер ҳудудларини бир-бирига тақдим этади. Бироқ бу тенг алмашув эмаслиги таъкидланмоқда. Нидерландия 3 гектар ер эвазига 16 гектар ерни қабул қилади. Расман бу ўзгаришлар 2018 йилда кучга кириши учун мамлакатлар парламентлари 28 ноябрда икки давлат ташқи ишлар вазирлари имзолаган шартномани тасдиқлашлари лозим.
Газетанинг ёзишича, икки давлатнинг Маас дарёси соҳилларидаги чегараси 1830 йили, Бельгия мустақилликка эришганида белгиланган. Аммо, 1961 йилда дарё ўзани кема қатновини қулайлаштириш мақсадида сунъий равишда тўғриланди. Бунинг натижасида қайиқ ёрдамида бир давлатдан иккинчисига чегараларни бузмасдан бориш мумкин бўлган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади