Расмий Анқара Москвага икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида миллий валютадан фойдаланиш таклифини билдирди, деб хабар қилмоқда Дийдоразиз нашри.
«Мен Путинга (Россия президенти Владимир Путинга) қуйидаги таклифни билдирдим: келинг, ўзаро савдода маҳаллий валюталарга ўтамиз, дедим. Сизлардан харид қиладиган барча товарларга рублда тўлайман, мендан харид қиладиган нарсаларингиз учун эса турк лирасида тўловни амалга оширасиз, дедим», — деб таъкидлаган Эрдўғон Истанбул шаҳрида янги очилган савдо марказида иштироки давомида. Эрдўғон, Туркия савдо-сотиқда миллий валютага ўтиш таклифини, шунингдек, Хитой ва Эрон томонга билдирганини ҳам қўшимча қилган. «Бу таклиф улар томонидан қабул қилинди», — деб таъкидлаган Туркия раҳбари.
«Ҳозирда Марказий банкларимизга тегишли топшириқларни берганмиз ва ташқи муносабатларни бу йўлга ўтказишга ҳаракат қиламиз», — деб баёнот қилган Эрдўғон. Тойиб Эрдўғон ўз чиқиши давомида Туркия фуқароларига валюта — бу босим ўтказиш қуроли эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча йиғиб қўйган омонатларини олтин ёки турк лирасига алмаштиришга чақирган. «Нима учун биз ўз омонатларимизни босим воситасига айлантиришимиз керак экан? Пулларини тўшаги тагида сақлаётганларга маслаҳатим — омонатларингизни лира ёки олтинга алмаштиринг. Келинг, миллий бойликларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу Туркияга босим ўтказишни хоҳлаётганлар учун яхшигина зарба бўлади. Ғам чекманг, сизлар ютқазмайсизлар», — деб қўшимча қилган Эрдўғон. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади