21:09 / 25.04.2024
117

АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди

АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди
Фото: BBC
АҚШда 25 апрель куни мамлакат бўйлаб Ғазодаги урушга қарши намойишларда иштирок этган юзлаб талабалар ҳибсга олинган. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, мамлакатнинг турли қисмларидаги олийгоҳлар кампусларида оммавий ҳаракатлар бошланган. Талабалар дасрларни тарк этиб, ижтимоий ҳаракатда иштирок этишни бошлашган.

Бостон полициясининг CBS News нашрига маълум қилишича, биргина Эмерсон коллежининг ўзида 108 нафар талаба ҳибсга олинган. Аввалроқ Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университетида ҳам 93 нафар талаба ҳибсга олинган эди.

Намойишчилар ва полиция ходимлари Остиндаги Техас университетида ҳам тўқнашган. Мазкур университетда ҳам 34 киши ҳибсга олинган.

Қўшма Штатлардаги университетларда норозиликларда қатнашган талабалар сони кўпайиб бормоқда. Улар Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий кампаниясига қарши норозилик билдириш учун дарсларни тарк этиб, кампусларга жойлашиб олишган.

Ҳибсга олишлар Колумбия, Йел ва Нью-Йорк университетларида ҳам кузатилган. Полиция ходимлари кампус марказидаги Фаластин тарафдорлари лагерини бўшатиб, намойишчиларнинг тўпланишига тўсқинлик қилган.

Бостон полициясининг CBS телеканалига маълум қилишича, ушбу шаҳардаги талабалар ҳаракатида уч нафар зобит яраланган. Улардан бири оғир аҳволда. Намойишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди