АҚШда ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-05-2016 | 23:21 ZAMIN.UZ / Жамият / 16 Май 2016 года
497

АҚШда ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратилди

 АҚШда ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратилди

АҚШнинг Шимолий Каролина университети олимлари зирҳни тешиб ўтувчи ўқни тўхтата оладиган металл кўпик яратишди. Ўқ узилгандан кейин янги материал снарядни тилимлаб ташлайди.

Мутахассислар кўпикдан одамни максимал даражада ҳимоя қила оладиган енгил бронежилет яратишда фойдаланишмоқчи. Шунингдек, металл кўпикни автомобилларни ҳимоялашда қўллаш режалаштирилмоқда. Америкалик мутахассислар томонидан яратилган бу материал таркибига бўш пўлат шарчалар қўшилган зангламайдиган пўлат кукунидан тайёрланган.

Олимлар кўпикни синовдан ўтказаётганларида 2,5 см қалинликдаги кўпик ўқни тўхтатиб, уни парчалаб юборишга қодирлигини аниқлашди.

Манба: Кун,уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru